Ирода Оллоҳнинг қуйидаги сўзидан олинади:
فَعَّالٌ لِمَا يُرِيدُ
Мутакаллимлар келиб, фалсафий фикрлар сизиб киргач, улар орасида Оллоҳнинг сифатларида ихтилоф пайдо бўлди. Мўътазилалар айтдики: «Оллоҳнинг зоти ва унинг сифатлари битта нарса. Оллоҳ ўз зотида тирик, олим, қодирдир. Чунки У ўз зотига қўшилган илм билан олим, ўз зотига қўшилган ҳаёт билан тирик бўлганда эди, инсондаги ҳолат каби сифат ва сифатланаётган нарса ҳомил ва маҳмул (юкловчи ва юклатилган) нарса бўлиши лозим бўлади. Бу эса жисмларнинг ҳолати. Оллоҳ эса жисмдан пок зотдир. Агар ҳар бир сифат ўзи мустақил дейилса, илоҳлар бир нечта бўлиб кетади. Аҳли сунна айтадики: Оллоҳ Cубҳанаҳу ва Таолонинг ўз зотида мужассам бўлган азалий сифатлари бор. У Оллоҳ ҳам эмас, ундан ўзга ҳам эмас. Аммо унинг сифатларига келсак, у олим, тирик, қодир ва бошқа сифатларга эгалиги собит бўлган. Маълумки, унинг ҳар бир илм, ҳаёт, қудрат ва бошқа сифатлари, унинг вожибул-вужуд (бор бўлиши зарурий) тушунчасига зиёда маънони англатади. Мўътазилалар айтгандек илми йўқ олим, қудрати йўқ қодир ва ҳоказо бўлиши мумкин эмас. Бу худди қоралиги йўқ қора деганга ўхшайди. Дарҳақиқат, нусуслар унинг илми, қудрати ва бошқа сифатларининг собитлигини баён қиляпти, унинг фақат олим, қодир деб номлашларининг ўзигагина эмас, балки унинг илми, қудрати борлигига унинг пухта ишларининг содир бўлиши далолат қиляпти. Аммо Оллоҳ Таолонинг сифатлари азалий эканлиги унинг зотида пайдо бўлган нарсаларнинг туриши мумкин эмаслиги учундир. Чунки азалий қадимий зотда пайдо бўлган нарсаларнинг мавжудлиги амри маҳолдир. Бу сифатлар Оллоҳнинг зотида мужассамлиги эса вужуд учун лозим бўлган заруратлардир. Чунки бирор нарса сифатининг маъноси у бажарган нарсадир. Агар маълум нарсани бажарса, унда олим сифати
78-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|